Янгиликлар
Янгиликлар
2026-04-22
Андижон шаҳридаги 6-сонли политехникумда фаолият юритувчи қоровуллар номидан йўлланган мурожаатда муассаса раҳбари М. Ҳакимова томонидан уларни мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани ҳамда жорий йил март ойи учун ҳисобланган иш ҳақлари ҳозирги кунга қадар тўлаб берилмагани юзасидан шикоят келиб тушган.
Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди. Ҳолат атрофлича ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот эълон қилинади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг