Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2026-03-08

Расмий муносабат

Шаҳрихон тумани “Ортиш” маҳалласида яшовчи фуқаро Л.Абдуллаеванинг мурожаатида “НОВА ЛИНЕ ТРАДЕ” МЧЖда ноқонуний тарзда иш билан банд қилинганлиги, жумладан мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақида шикоят билдирилган.

Мазкур мурожаат юзасидан Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида фуқарони мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари, шунингдек меҳнат қонунчилиги талабларининг бузилиши аниқланмади.

Шунингдек, “НОВА ЛИНЕ ТРАДЕ” МЧЖ ходимлари томонидан ҳам ушбу ҳолат тасдиқланмади ва фуқаронинг меҳнат фаолияти қонун доирасида амалга оширилгани маълум қилинди.

Шу билан, мазкур мурожаат асоссиз эканлиги ҳамда амалдаги қонунчилик талаблари бузилмаганлиги тасдиқланди.