Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2026-02-13

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида фаолият юритаётган корхона ишчилари томонидан иш вақти ҳисоби ҳамда ортиқча (сверх) ишланган соатлар нотўғри ҳисоблангани юзасидан тарқалган мурожаат тегишли тартибда қайд этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан масъул ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, иш вақти табели, таътил даври ҳамда иш ҳақи ҳисоб-китоблари қонунчилик талаблари асосида таҳлил қилинмоқда.

Ўрганиш якунларига кўра аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиб, зарур чоралар кўрилади. Натижалари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.