Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-09
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда ҳамда турли ташкилотларга йўлланган мурожаатда Андижон вилояти Балиқчи тумани 3-сонли умумтаълим мактаби раҳбарияти билан боғлиқ масала юзасидан билдирилган ҳолатлар ваколатли ташкилотлар томонидан назоратга олинди.
Мазкур мурожаат асосида тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан масъул шахслар, педагогик жамоа ҳамда тегишли ҳужжатлар белгиланган тартибда таҳлил қилинмоқда.
Ўрганиш якунлари бўйича қонуний ва асослантирилган хулоса берилиши ҳамда натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши таъминланади.
Мазкур масала қатъий назоратга олинганини маълум қиламиз.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг