Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-09
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида касаба уюшмалари ходимлари дам олиш куни мажбурий ишга жалб этилгани юзасидан тарқалган мурожаат бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назорат тартибида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида ташкилот раҳбарияти ҳамда ходимлар билан суҳбатлар ўтказилди, тегишли ҳужжатлар таҳлил қилинди. Текширув натижаларига кўра, ходимларнинг дам олиш кунлари мажбурий тартибда ишга жалб қилингани тасдиғини топмади.
Шунингдек, қўшимча ишларга мажбуран жалб этиш ҳолатлари аниқланмади. Сўров давомида барча ходимлар томонидан мазкур маълумотлар рад этилди.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг