Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-06
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда 67-кўприк қурилиш трести ишчилари томонидан иш ҳақи ва бошқа тўловлар юзасидан билдирилган мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилди.
Мазкур мурожаат асосида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам айрим ишчиларга 2025 йил ноябр ойидан бошлаб иш ҳақи, касаллик нафақаси ҳамда меҳнат таътили пуллари ўз вақтида тўланмагани аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилиб, зарур чоралар кўрилди. Кўрилган чоралар натижасида ишчиларнинг ҳозирги кунгача йиғилиб қолган барча тўловлари тўлиқ тўлаб берилди.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг