Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-30
Расмий муносабат
Пахтаобод туманида фаолият юритувчи маҳалла ходимларининг охирги тўрт ҳафта давомида дам олиш кунларида ишга жалб этилаётгани тўғрисида келиб тушган мурожаат кўриб чиқилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабатан қуйидагилар маълум қилинади: Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ, ходимларни дам олиш кунларида ишга жалб этиш фақат қонунчиликда белгиланган ҳолларда, уларнинг розилиги асосида ва тегишли тартибда амалга оширилиши лозим. Ушбу талабларга риоя этилмаган ҳолатлар қонунбузилиш ҳисобланади.
Ҳозирда келиб тушган шикоят бўйича тегишли идоралар билан ҳамкорликда хизмат текшируви ўтказиш чоралари кўрилмоқда. Текширув натижаларига кўра, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, масъул шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилади.
Шу билан бирга, келгусида маҳалла ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши, дам олиш кунларига қатъий риоя этилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Мурожаат эътиборсиз қолдирилмаслигини маълум қиламиз ва бу борадаги назорат ишлари давом эттирилади.