Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2026-01-16

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Жалакудук туманида фаолият юритаётган “Ишонч замин кластер” МЧЖда иш ҳақи бўйича қарздорлик мавжудлиги юзасидан тарқалган мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида “Ишонч замин кластер” МЧЖда 2026-йил 16-январ ҳолатига кўра 112 нафар ходимга тегишли жами 623 984 685 сўм иш ҳақи бўйича қарздорлик мавжудлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига нисбатан қонуний чоралар кўрилди. Хусусан, 2026-йил 16-январ куни корхонага иш ҳақи бўйича мавжуд қарздорликни тўлиқ бартараф этиш ҳамда иш ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 333-моддаси талабларига мувофиқ ходимларга пул компенсацияси тўлаб бериш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма киритилди.

Мазкур ҳолат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланиши таъминланади.