Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2026-01-12

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Пахтаобод тумани туғруқ комплекси аёллар бўлимида фаолият юритган навбатчи ҳамшира томонидан иш ўрни қисқартирилиши бўйича келиб тушган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур тиббиёт муассасасида штат бирликлари оптималлаштирилиши муносабати билан лавозимлар қисқартирилгани аниқланди. Қисқартириш жараёни амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ амалга оширилган.

Қонунчиликка мувофиқ, иш ўрни қисқартирилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга икки ойлик ўртача иш ҳақи миқдорида кафолатли тўлов тўлаб берилиши ҳамда уларга мавжуд бўлган бўш иш ўринлари таклиф этилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда ҳам ходимларга қўшимча иш ўринлари таклиф этилган.

Ўрганишлар давомида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмади. Ҳозирги кунда муассасада қўшимча бўш иш ўринлари мавжуд эмаслиги сабабли ушбу масала бўйича бошқа чора кўриш имконияти мавжуд эмас.