Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-11
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Марҳамат тумани Бирлик МФЙ, Орол маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан ишсизлик масаласи бўйича келиб тушган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Мазкур мурожаат туман бандликка кўмаклашиш бўлими ва маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мурожаат муаллифига доимий ва мавсумий иш ўринлари бўйича 2 та бўш иш ўрни таклиф этилгани, бироқ ушбу иш ўринлари фуқаро томонидан турли сабабларга кўра рад этилгани аниқланди.
Ҳозирги кунда фуқаронинг меҳнат қобилияти, яшаш манзили ва тажрибасини инобатга олган ҳолда қўшимча равишда мос иш ўринлари излаб борилмоқда. Мос иш ўрни аниқланиши билан фуқарога белгиланган тартибда хабар берилади.
Мазкур масала туман бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан назоратда сақланади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг