Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-09
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Бўстон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирида фаолият олиб бораётган олий маълумотли тарбиячи-ўқитувчининг иш ҳақи миқдори белгиланган маошдан кам тўланётгани бўйича келиб тушган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Мазкур мурожаат белгиланган тартибда ўрганиш учун масъул ташкилотлар томонидан назоратга олинди. Ўрганиш жараёнида ходимнинг маълумоти, лавозими, иш стажи, тариф разряди, иш вақти меъёри, шунингдек, иш ҳақидан ушлаб қолинаётган мажбурий тўловлар (солиқлар ва ижтимоий ажратмалар) атрофлича таҳлил қилинади.
Шунингдек, иш ҳақи ҳисобланишида амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, тасдиқланган штат жадвали ҳамда тариф ставкаларига мувофиқлик ҳолати текширилади. Агар иш ҳақи ҳисоблашда камчилик ёки қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Ўрганиш натижалари бўйича мурожаат муаллифига белгиланган тартибда тушунтириш берилади ҳамда қўшимча ахборот жамоатчиликка маълум қилинади.