Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-07
Расмий муносабат
Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди.
Янги йил байрам кунлари муносабати билан Республика тез ёрдам хизмати Андижон вилояти филиали ва туман бўлинмалари ходимларига 5 январь куни тўланиши лозим бўлган иш ҳақлари техник сабабларга кўра 6 январь куни тўлаб берилган. Ҳозирги кунда барча ходимларга тегишли ойлик иш ҳақлари тўлиқ ҳажмда тўлаб берилган.
Маълумки, амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш ҳақи 3 календарь кунгача кечиктирилган ҳолатларда компенсация тўланиши назарда тутилмаган. Мазкур ҳолатда иш ҳақи белгиланган муддатдан бир кун кечиктириб тўлангани сабабли компенсация тўлаш учун қонуний асос мавжуд эмас.
Шу муносабат билан мазкур масала бўйича қўшимча чора кўриш талаб этилмайди.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг