Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-05
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти болалар кутубхонаси фаолияти ва ходимнинг ишдан озод этилиши бўйича келиб тушган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди. Ҳозирда болалар кутубхонасида меҳнат муносабатларига риоя этилиши, ишдан бўшатиш жараёнининг қонунийлиги ҳамда амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилган-этилмагани бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган ҳолатлар бўйича қонуний чоралар кўрилади ҳамда мазкур масала юзасидан қўшимча ахборот белгиланган тартибда эълон қилинади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг