Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2026-01-05

Расмий муносабат

Андижон шаҳар “Алпомиш Мероси” МЧЖ ҳайдовчилари томонидан иш ҳақларининг 5–6 ойдан буён тўланмаётгани бўйича келиб тушган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур ҳолат тегишли тартибда ўрганиш учун масъул ташкилотлар томонидан назоратга олинди. Жумладан, ушбу мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинган.

Ҳозирда “Алпомиш Мероси” МЧЖда меҳнат муносабатлари, иш ҳақларининг ҳисобланиши ва тўланиши ҳолати бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Фуқароларнинг иш ҳақини асоссиз равишда кечиктириш ёки тўламаслик Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади.

Ўрганиш натижаларига кўра қонуний чоралар кўрилади ҳамда мазкур масала юзасидан қўшимча ахборот белгиланган тартибда эълон қилинади.