Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2026-01-05

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳри Мустакиллик МФЙ, Э.Ашуров кўчасида жойлашган “KEZAR HOUSE” МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларида меҳнат қилган фуқароларга тегишли иш ҳақлари тўланмагани ҳақидаги мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мазкур ҳолат тегишли тартибда ўрганиш учун масъул ташкилотлар томонидан назоратга олинди. Ҳозирда фуқароларнинг даъволари, иш бажарилганлиги ва меҳнат муносабатлари бўйича ҳужжатлар ўрганилмоқда. Қонунчиликка мувофиқ, меҳнат қилган шахсларнинг иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бермаслик ҳолатлари қонуний жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўрганиш натижаларига кўра, айбдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилади ҳамда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тегишли амалий ишлар олиб борилади.

Фуқаролардан вазиятга холисона ёндашишларини, расмий текширув якунларини кутишларини сўраймиз. Масала бўйича қўшимча маълумотлар олинган тақдирда жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади.