Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-27
Расмий муносабат
Марҳамат туманиидаги фермер хўжаликларидан келиб тушган мурожаатда, “Марҳамат текстил” кластер корхонасига 2025 йилда топширилган пахта ҳосили учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва теримчиларга ойлик маошлар берилмаётгани ҳақида шикоят қилинган.
Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди.
Ҳолат юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади ва бу ҳақда қўшимча ахборот тақдим этилади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг