Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-12-24

Расмий муносабат

Хўжаобод туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактаблари бино ва иншоотларини иситиш ишлари бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида ишга жалб қилинган ўт ёқувчи ишчиларга бир неча ой давомида ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган ҳамда иш ҳақларини ундиришда амалий ёрдам сўралган.

Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди.

Ҳолат юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади ҳамда бу ҳақда қўшимча ахборот тақдим этилади.