Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-12-20

Расмий муносабат


2024 йил октябр ойидан 2025 йил ноябр ойига қадар “Ишонч замин кластер” МЧЖда фаолият юритган сувчилар ва механизаторларга ойлик иш ҳақлари тўланмагани, шунингдек, ходимлар томонидан иш ҳақларини олиш мақсадида МЧЖ таъсисчиси О.Қосимовга қилинган мурожаатлар натижасиз қолаётгани ҳақида иддаолар илгари сурилган.


Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди.



Ҳолат атрофлича ўрганилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қонунбузарликлар аниқланса, белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади ва бу бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.