Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-08
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон тумани “Марказ” маҳалласида яшовчи фуқаро З.Сайфиддинованинг ижтимоий оғир оилавий ҳолати сабабли ТТБга қарашли шифохоналардан бирига ишга жойлашиш учун мурожаат қилгани, бироқ рад жавобини олгани ҳамда амалий ёрдам сўрагани ҳақидаги мурожаати тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида аниқланишича, мурожаатда кўрсатилган шифохонада ҳозирги кунда бўш иш ўринлари мавжуд эмас. Шу билан бирга, фуқаро З.Сайфиддиновага малакаси ва имкониятларига мос бўлган бошқа иш ўринлари таклиф қилинган, бироқ у мазкур таклиф этилган ишларни қабул қилмасдан рад этиб келмоқда. Шунингдек, фуқаро вақтинчалик ишсиз сифатида рўйхатга олиниб, қонунчиликка мувофиқ нафақа пулига ўтказилгани маълум қилинади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг