Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-12-02

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Улуғнор туманида жорий йилги пахта теримига жалб қилинган теримчиларга кластер корхонаси томонидан тўланиши лозим бўлган пул маблағлари тўлаб берилмагани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, пахта теримида иштирок этган теримчиларга ҳисобланган иш ҳақлари тўлиқ равишда тўлаб берилгани аниқланди. Мазкур масала доимий назоратга олинган бўлиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.