Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Андижон туманида жойлашган 35-сонли умумтаълим мактаби

error

2025-12-02

Андижон туманида жойлашган 35-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари номидан йўлланган мурожаат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида мактаб педагог ходимларини Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ташрифи баҳонасида мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмади. Масъул ташкилотлар ва мактаб маъмурияти томонидан берилган тушунтиришлар ҳамда ўрганиш давомида йиғилган материаллар мурожаатда келтирилган даъволарни тасдиқламади.

Шу билан бирга, таълим муассасаларида меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя этиш, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари доимий назоратда экани таъкидланади. Агар келгусида қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан аниқ далиллар келиб тушса, улар қонун доирасида кўриб чиқилиши таъминланади.