Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-11-27

Расмий муносабат


Жалақудуқ туманида фаолият юритувчи “Олтин мато гроуп” МЧЖ текстил корхонаси ходимларининг май, июн ва июл ойлари учун иш ҳақлари тўлаб берилмаётгани ҳақидаги мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.


Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари белгилаб берилган тартибда жойига чиқилган ҳолда бошлаб юборилди.


Ўрганиш давомида:


корхонанинг ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоб ҳужжатлари,


ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари,


маошлар бўйича қарздорлик миқдори ва унинг шаклланиш сабаблари,


тўлов муддатларига риоя этилганлиги


атрофлича текшириб чиқилади.


Меҳнат қонунчилиги талаблари бузилгани тасдиқланган тақдирда, корхона раҳбариятига нисбатан белгиланган тартибда мажбурий кўрсатма берилди ва ходимлар олдидаги қарздорликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.


Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.