Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-11-27

Расмий муносабат


Шаҳрихон тумани ҳокимлиги томонидан иш вақтидан ташқари вақтда маҳаллаларга бириктирилган ижтимоий ходимлар билан мажлис ўтказилиши режалаштирилгани ҳақида билдирилган танқидий мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.


Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ҳокимлик томонидан йиғилиш ўтказилишига асосий сабаб — ҳудудларда экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли саломатлигига таъсир қилувчи омилларни камайтириш ва мавсумий хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича қўшимча вазифалар юзага келганидир.


Мазкур вазифаларнинг долзарблиги ва кечиктириб бўлмаслиги туфайли айрим ҳолатларда йиғилишларни шошилинч тартибда, иш вақтидан кейин ўтказиш зарурати пайдо бўлгани маълум бўлди. Бу каби ҳолатлар тизимдаги умумий шароит ва фавқулодда топшириқлар билан боғлиқ бўлиб, доимий тартиб сифатида эмас, балки истисно сифатида юзага келгани таъкидланади.


Ҳокимлик томонидан ижтимоий ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этиш масаласи доимий назоратда экани, келгусида бундай йиғилишларни асосли ҳолатлардан ташқари вақтларда ўтказмаслик бўйича мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилгани маълум қилинади.