Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-11-26

Расмий муносабат

Бўстон туманида фаолият юритувчи “Олтин мато” текстил корхонаси ходимларининг икки ойлик маошлари тўлаб берилмаётгани ҳақидаги мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди. Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари жойига чиққан ҳолда белгиланган тартибда бошлаб юборилди.

Ўрганиш давомида:

корхонадаги ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоблари,

ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари,

иш ҳақи бўйича қарздорлик миқдори ва унинг сабаблари,

маошларни тўлаш муддатларига риоя этилганлиги

батафсил ўрганиб чиқилади.

Аниқланган ҳолатлар бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилиши, ходимлар олдидаги қарздорликларни бартараф этиш ва иш ҳақларини ўз вақтида тўлаш таъминланиши назоратга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.