Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-10-23

Расмий муносабат

Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг Андижон филиали ходимлари томонидан шанба дам олиш куни соат 07:00 да АСКУЕ йўналиши бўйича муҳандислар иштирокида селектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилгани, бу эса ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини бузиш экани ҳақида билдирилган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида:

мурожаатда қайд этилганидек, шанба куни соат 07:00 да селектор йиғилиши ўтказилиши бўйича расмий топшириқ берилмагани,

бу каби йиғилиш режалаштирилмагани ва хронологик ҳужжатлар орқали ҳам бундай ҳолат тасдиқланмагани,

фақатгина куз–қиш мавсумига тайёргарлик доирасида айрим масалалар бўйича ички ишчи гуруҳ муҳокамалари кечикиб ўтказилгани, лекин бу ходимларни ишга мажбурлаш ёки иш вақтидан ташқари чақириш ҳолати сифатида расман қайд этилмагани маълум бўлди.

Шунингдек, филиалда фаолият юритувчи ходимларнинг ўзи томонидан ҳам бундай оммавий шикоят юборилмагани, ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар хақиқатга тўғри келмаслиги билдирилди.

Ўрганиш натижасига кўра, меҳнат қонунчилиги талабларини бузиш ҳолатлари аниқланмади. Корхона раҳбарлигига ходимлар билан ишлашда коммуникация ва ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.