Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-11-21

Расмий муносабат

Андижон шаҳри Қўшариқ даҳасида яшовчи фуқаро томонидан унинг опаси Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасига ишга жойлашиш мақсадида бир неча бор мурожаат қилгани, аммо мурожаатлари натижасиз қолгани тўғрисида билдирилган шикоят юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур мурожаат Бандлик бўлими ва тегишли соҳа мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида шундан иборат ҳолат аниқландики:

фуқаро иш сўраб мурожаат қилган Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси штат жадвалида ҳозирги кунда бўш иш ўрни мавжуд эмаслиги,

бўш иш ўринлари пайдо бўлиши билан фуқарони чақириш учун номзодлар рўйхатига (патронаж хизматининг электрон рўйхатига) киритилгани,

тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур фуқарога бу ҳақда тушунтириш берилгани маълум бўлди.

Шу билан бирга, фуқарога вақти-вақти билан ҳудуддаги хусусий клиникалар ва тиббиёт марказларида мавжуд бўш иш ўринлари бўйича таклифлар берилгани, аммо фуқаро ушбу таклифларни қабул қилмагани ҳам расман қайд этилди.

Ҳозирда Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўш иш ўринлари шаклланиши мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда ва мувофиқ иш ўрни очилган тақдирда фуқаро белгиланган тартибда хабардор қилинади.