Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-12
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги Кўзи ожизлар жамияти ходимлари номидан қилинган мурожаатда, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди субсидияси ҳисобидан ойлик маош олувчи ходимларга меҳнат таътили пули ва мавсумий (картошка) пули ажратилмаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбагʻалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Ҳозирда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жойига чиқилган ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш жараёнида субсидия маблағларидан фойдаланиш тартиби, ходимларга тўланиши лозим бўлган компенсациялар, меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларга риоя қилиниши ҳолати тўлиқ таҳлил этилмоқда.
Ўрганиш натижаларига кўра, қонуний қарорлар қабул қилиниб, жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг