Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-10
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва баъзи ахборот каналларида UZKORAM CO корхонаси ходимлари номидан билдирилган мурожаатда, корхонада меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани, иш ҳақлари ўз вақтида ва тўғри ҳисобланмаётгани, иш шароити талаб даражасида эмаслиги, экологик нормаларга риоя этилмаётгани каби жиддий иддаолар илгари сурилди.
Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбагʻалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Айни пайтда жойига чиқилган ҳолда атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда меҳнат муносабатлари, иш ҳақи тўлаш тартиби, ходимлар ҳуқуқлари, меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш муҳити билан боғлиқ барча жиҳатлар қонунчилик асосида кўриб чиқилади.
Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган ҳолатлар бўйича қонуний тартибда чоралар кўрилади ва қўшимча ахборот эълон қилинади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг