Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

МУНОСАБАТ

error

2025-10-05

МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Бўстон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари гўёки пахта терими ишларига мажбурий жалб қилинмоқда, иш кунида ёки дам олиш кунларида тиббиёт муассасаларининг фаолияти тўхтаб қолмоқда, деган иддаолар тарқалди.

Мазкур хабарлар юзасидан Андижон вилояти Камбагалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан жойига чиқилган ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Бўстон тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва тиббиёт муассасаларида фаолият юритувчи ходимлар томонидан мажбурий меҳнат ҳолатлари мутлақо аниқланмади.

Бундан ташқари, тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан маълум қилинишича:

🔹 Ҳар қандай жамоат ишлари, шу жумладан, маҳаллий фермерларга кўнгилли ёрдам кўрсатиш фақат ходимларнинг шахсий хоҳиши асосида, ишдан ташқари вақтда амалга оширилиши мумкинлиги қайта-қайта таъкидланган;

🔹 Тиббиёт муассасалари ўз иш тартибида фаолиятини давом эттирмоқда, беморларга тиббий хизмат кўрсатилишида ҳеч қандай узилиш кузатилмаган;

🔹 Фуқаролар номидан тарқатилаётган асоссиз ва текширилмаган маълумотлар, аслида тиббиёт ходимлари томонидан чиқарилмагани, бундай хабарлар ишчи муҳитда нотўғри тушунчаларга олиб келмаслиги учун масъулият билан ёндашиш лозимлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан жамоатчиликка мурожаат қиламиз:

👉 Асоссиз хабарларни тарқатишдан тийилинг;

👉 Барча шубҳали ҳолатлар юзасидан расмий органларга мурожаат қилинг;

👉 Давлат сиёсатига зид бўлган, мажбурий меҳнатга йўл қўйилган ҳолатлар аниқланса, 1236 рақами орқали Давлат меҳнат инспекциясига ёки туман/шаҳар бандлик бўлимларига мурожаат қилинг.

Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу масала юзасидан назоратни доимий равишда амалга оширишини маълум қилади.