Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-15
2025-йил 14 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги сой дахасида аҳоли кунлик ишларга ишлаб келиши ва бу ҳақда
“Аҳоли бандлиги тўғирсида”ги ЎРҚ 642-сонли қонуннинг 3 моддасида - меҳнат органларига мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматларни ҳисобга олиш учун «Бандлик хизмати» ахборот тизими жорий қилинган.
Бундан ташқари, мазкур қонуннинг 25 моддасисида маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган бандлик хизматлар турлари мавжуд.
аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
мурожаат этган шахснинг касбий тайёргарлигига, иш тажрибасига ва меҳнат стажига, ёшига, соғлиғининг ҳолатига мувофиқ мақбул келадиган ишни таклиф этиш (мавжуд бўлган тақдирда), шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни уюшган ҳолда ишга қабул қилиш доирасида мақбул келадиган ишни излаш;
захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш;
тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш;
касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга юбориш;
касбий малакани баҳолаш;
аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга микрокредитлар олиш учун тавсиялар бериш.
Маҳаллий меҳнат органлари иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин.
Шунга асосан, ишсиз ва иш қидираётган шахслар яшаш манзилларидаги маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилишлари зурур бўлади.
Шунингдек, бугунги кунда вилоят бўйича 1 895 та субъектларда 5 699 та бўш (вакант) иш ўринлари мавжуд бўлиб, иш қидираётган шахслар меҳнат органларига мурожаат қилган тақдирда ишга жойлаштириш учун йўлланмалар бериши ва шу орқали доимий даромад манбаига эга бўлишлари мумкин.
Этиборлиси шуки, хар бир туман (шаҳар)ларнинг марказларида ҳар ойида камида бир маротаба “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари” тадбирлари ташкил қилиниб, вилоят бўйича ўртача 500 нафарга яқин ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни нафақат маҳаллий меҳнат органларида, балки Вазирликнинг ish.mehnat.uz сайти орқали реал вақт режимида кўрсатиб борилади.