Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАДДИЯ

error

2025-10-15

РАДДИЯ 

2025 йил 15 октябрь санасида ижтимоий тармоқ орқали берилган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Мурожаатда кўтарилган масала Асака туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида мурожаатда баён этилган ҳолат — Ягона миллий меҳнат тизими орқали фуқаро номидан унинг розилигисиз меҳнат шартномаси расмийлаштирилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатан ҳам мавжуд эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида ЯММТ Идоралараро дастурий аппарат комплексини бошқариш дирекцияси масъул ходими билан телефон орқали боғланилди.

Мазкур муаммони бартараф этиш ваколати фақатгина Республика Ягона миллий меҳнат тизими дирекцияси томонидан амалга оширилиши маълум қилинди. Шу муносабат билан мурожаатчига ушбу масала юзасидан расмий равишда Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармасига ариза тақдим этиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, мурожаатда кўтарилган масалани ижобий ҳал этиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ҳаракат қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.