Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-06-20

Расмий муносабат


Шаробова Навбаҳор томонидан берилган ариза диққат билан ўрганилди.


Маълум қиламизки, Шаробова Навбаҳор Паҳҳтаобод тумани туғруқ бўлимида ишлаган ва ҳозирда меҳнат таътилидан (диктетдан) қайтиб, ишга қайтишни хоҳламоқда. Сўнгги беш ой мобайнида иш билан таъминланиш бўйича мурожаатлар қилганига қарамай, бўш иш ўринлари етишмаслиги ва бошқа сабабларга кўра ишга қабул қилинмаётгани маълум қилинди.


Бошқарма томонидан фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, хусусан иш билан таъминлаш соҳасида имкон қадар ёрдам кўрсатиш учун мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаш ва ишга жойлашиш масалалари юзасидан кўрилаётган чоралар давом эттирилади.


Шунингдек, мурожаатчининг шахсий аҳволи, турмуш шароити ва оилавий ҳолатлари инобатга олиниб, унга амалий ёрдам кўрсатиш учун тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилади.



Фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш ва иш билан таъминлаш борасида бошқарма томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Мурожаатчининг мурожаати юзасидан қўшимча маълумотлар ва натижалар ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади