Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабати

error

2025-06-25

Расмий муносабати


Жорий йилнинг 20 июн куни Андижон вилояти ҳокимининг оғзаки буйруғи билан Андижон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик шаҳар бўлими раҳбари Абдураҳмонов Шоҳруҳбек лавозимидан озод қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар диққат билан ўрганилмоқда.


Шу муносабат билан, ҳозирги вақтда Андижон шаҳар бўлимининг айрим хизматларида, хусусан нафақага чиққан фуқароларнинг меҳнат дафтарчаси ва иш ҳақи маълумотларини электрон тизимга киритиш жараёнида муаммолар юзага келганлиги тасдиқланган.


Бошқарма раҳбарияти ушбу ҳолатни бартараф этиш, шунингдек фуқароларнинг ортиқча ноқулайликларга дучор бўлишининг олдини олиш мақсадида, Андижон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбарини имкон қадар тезроқ тайинлаш бўйича тегишли чоралар кўришни ташкил қилмоқда.


Шу билан бирга, фуқароларимизга сифатли ва самарали хизмат кўрсатишни таъминлаш бошқарма фаолиятининг устувор йўналишидир. Фуқароларимизнинг қулайлиги ва мурожаатларининг тезкор ҳал этилиши учун барча зарур шароитлар яратилади.



Бошқарма томонидан муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда ва натижалари ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.