Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабати

error

2025-06-29

Расмий муносабати


Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ҳокимлиги фаолиятида, хусусан, кадрларга оид масалаларда айрим шикоятлар ва норозиликлар билдириляпти. Бошқармамизга келиб тушган мурожаатлар ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотлар диққат билан ўрганилмоқда.


Мазкур ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси тегишли тартибда хизмат текшируви ўтказишни таъминлайди. Текширув холис ва қонуний асосда олиб борилиб, ҳар қандай қонунбузарликлар аниқланса, уларга қарши қонуний чоралар кўрилади.


Бошқармамиз раҳбарияти ва барча ходимларидан хизмат вазифаларини ҳалоллик, шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида бажариш қатъий талаб қилинади. Аҳолига сифатли ва самарали хизмат кўрсатиш, иш жараёнларида шаффофликни таъминлаш бошқарма фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.



Қўшимча маълумотлар ва текширув натижалари оммавий ахборот воситаларига ва жамоатчиликка тақдим этилади.