Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-06-28

 Расмий муносабат

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “Андижон вилоятида администрация вакиллари якшанба куни ҳам ишлашга мажбурланмоқда” мазмунида тарқалган хабарларга ойдинлик киритамиз.

Маълумот учун билдириб ўтамизки, давлат хизматчилари ва масъул раҳбарлар белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли мурожаатларини ҳал этиш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида зарурат туғилганда иш кунларидан ташқари (жумладан, дам олиш кунлари ҳам) хизмат сафари тартибида фаолият юритишлари мумкин.

Бунда меҳнат қонунчилиги талаблари, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ, тегишли тартибда иш вақтидан ташқари иш ҳақи, ёки дам олиш куни бериш орқали компенсация таъминланиши шарт.

Айни пайтда барча ҳолатлар юзасидан назорат ўрнатилган бўлиб, ходимларни ноқонуний равишда ишга жалб этиш ҳолатларига йўл қўйилмайди.

👉 Шу муносабат билан, аниқ факт ва ҳолатларга эга бўлган фуқаролардан расмий тартибда мурожаат йўллашларини сўраймиз. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.