Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-16
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти, Марҳамат тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида айрим ходимлар атестация натижасига қарамасдан фаолиятини давом эттираётгани, айрим ҳолатларда эса таниш-билишчилик асосида ишга қабул қилинаётгани ҳақида мурожаат эълон қилинди.
Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда. Унда келтирилган ҳолатлар бўйича холис ва қонуний асосда хизмат текшируви ўтказилиши таъминланади.
Натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади. Шу билан бирга, барча раҳбар ва ходимлардан хизмат вазифаларини ҳалоллик, шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида олиб боришлари қатъий талаб этилади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг