Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-27
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари эрта тонгда ўтказиладиган йиғилишларга жалб этилаётгани тўғрисида билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
✅ Президентимиз томонидан таълим соҳасидаги раҳбарларни асосий иш жараёни — болалар таълим-тарбияси билан шуғулланиши учун ортиқча йиғилишлардан озод қилиш борасида аниқ топшириқлар берилган. Бу устувор вазифа сифатида барча даражадаги раҳбарларга етказилган ва амалга ошириб борилмоқда.
🔍 Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан белгиланган видеоселектор йиғилиши умумий ҳолатларни муҳокама қилиш, амалий вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда мактаб ва боғча директорлари иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар ҳозирда ўрганилмоқда.
⚖️ Агар йиғилишларга таълим муассасалари раҳбарлари ортиқча жалб этилган бўлса, бу ҳолат белгиланган тартиб ва қонунчилик доирасида кўриб чиқилади ҳамда тегишли чоралар кўрилади.
📌 Шунга кўра, таълим соҳасидаги раҳбарларнинг ўз фаолиятини тўсқинликсиз амалга ошириши, ортиқча бюрократик юкламалардан холи бўлиши устувор вазифа бўлиб қолади.