Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2025-05-17

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда Баликчи туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари М. Эргашевага қаратилган, ходимларнинг меҳнат ҳақи тўловлари билан боғлиқ мурожаат тарқалди.


Мурожаатда, хусусан, қуйидаги масалалар кўтарилган:

🔹 Ходимларга иш ҳақи тўланмаётгани;

🔹 Андижон вилоятида ўтказилаётган сайёр қабулларда иштирок этишга мажбурият юклатилаётгани.


Ушбу мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик  бошқармаси томонидан кўриб чиқилмоқда. Ҳолатни аниқлаштириш бўйича масъул ташкилотлар билан биргаликда тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз:


🔹 Меҳнат ҳақлари ҳар бир ходимнинг асосий ҳуқуқидир ва у қонунчиликда белгиланган муддатларда тўланиши лозим.


🔹 Ходимларнинг ўз ихтиёридан ташқари тадбирларда иштирок этишга мажбурланиши мумкин эмас. Агар бундай ҳолатлар тасдиқланса, қонуний тартибда чоралар кўрилади.


📢 Ҳурматли фуқаролар, сизнинг мурожаатларингиз бефарқ қолдирилмайди. Ҳолат юзасидан якуний маълумотлар аниқлангач, қўшимча ахборот тақдим этилади