Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-14
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлар ва мулоқот гуруҳларида Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан бошқарма раҳбари номига билдирилган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Мурожаатда келтирилишича, ҳозирда сиртқи таълимда таҳсил олаётган ходимларга таълим таътили берилмаётгани, айрим ҳолларда таълим таътили ўрнига йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишга мажбур қилинаётгани билдирилиб, ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш сўралган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан, ходимлар ўзлари таҳсил олаётган таълим муассасасининг тақвим режасига мувофиқ имтиҳонлар ва ўқув йиғинларида иштирок этиш учун иш берувчидан таълим таътилини олиш ҳуқуқига эга.
Мазкур мурожаат юзасидан ҳолатни атрофлича ўрганиш, ходимларнинг қонуний ҳуқуқлари таъминланишини назоратга олиш ва белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш мақсадида расмий сўров асосида Давлат кадастрлари палатасининг Андижон вилояти бошқармасига мурожаат киритилади.
Шу билан бирга, ҳар бир ходимнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш – бошқарма учун устувор масала ҳисобланади. Ҳолат бўйича якуний натижалар эълон қилинади.
🔹 Ҳурматли мурожаатчилар, Сизнинг ҳар бир фикр ва мурожаатингиз эътиборда. Меҳнат ҳуқуқлари устувор йўналишимиз бўлиб қолади.