Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2025-05-13

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқлар орқали “Сув таъминоти” АЖ ходимлари томонидан 2025-йил март ва апрел ойларига тегишли иш ҳақлари тўланмагани юзасидан мурожаатлар тарқалганлиги муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз:


Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси мазкур мурожаатни ўрганишга олди. Ҳозирда ҳолат тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда атрофлича ўрганилмоқда.


Иш ҳақи тўловларининг кечикиши билан боғлиқ ҳолат бўйича “Сув таъминоти” АЖ раҳбарияти билан зарурий тушунтиришлар ўтказилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


Ойлик иш ҳақлари меҳнаткашлар учун энг долзарб масала ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ҳолат тўлиқ назоратга олинган ва натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.


🔹 Фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмайди. Очиқлик ва шаффофлик тамойилларига риоя қилинган ҳолда ҳар бир ҳолат бўйича расмий изоҳ тақдим этиб борилади.