Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2025-05-17

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда “Интер Энгинееринг” компанияси томонидан бир гуруҳ ишчи-ходимларга 6 ой давомида иш ҳақлари тўланмаётгани ва мазкур ҳолатга бефарқлик билан қаралаётгани ҳақида мурожаатлар эълон қилинди.


Мазкур ҳолат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан эътиборга олинган бўлиб, тегишли ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.


Ўрганиш давомида қуйидаги жиҳатлар атрофлича кўриб чиқилади:

 • Компания томонидан иш ҳақларининг кечиктирилиш сабаблари;

 • Меҳнат муносабатлари ва шартномавий мажбуриятларга риоя қилиниши;

 • Ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилгани бўйича далиллар;

 • Мазкур масала юзасидан компания раҳбарияти жавобгарлиги.


Таъкидлаш лозимки, меҳнат муносабатлари “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси” асосида тартибга солинади. Ҳар қандай иш берувчи ўз вақтида ходимларга иш ҳақи тўлашга мажбурдир. Агар қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса, белгиланган тартибда чоралар кўрилади.


Андижон вилояти Бандлик бошқармаси тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ушбу мурожаатни жиддий назоратга олади ва ишчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради.


Қўшимча ахборотлар ўрганиш якунига кўра, оммавий ахборот воситалари ва расмий саҳифалар орқали тақдим этилади.