Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2025-05-18

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда Балиқчи тумани Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги иситиш тизими (қозонхонаси) ходимлари томонидан иш ҳақларининг тўланмаётгани ва раҳбарият томонидан босим бўлаётгани ҳақидаги мурожаатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.


Мазкур мурожаатда айтилишича, ходимлар 4 ой давомида қозонхонада фаолият олиб боришган, бироқ сўнгги 2 ой учун иш ҳақлари тўланмаган. Шунингдек, уларнинг даъволарига кўра, муассаса раҳбари томонидан “катёл ёқилмаган”, “сизлар ишламагансиз” дея ҳақиқатга зид баёнот бериш сўралган ва таҳдидомуз муносабатлар бўлган. Мурожаатчилар томонидан ушбу ҳолат бўйича далиллар (фото/видео материаллар) ва гувоҳлар мавжудлиги таъкидланган.


Шу асосда ушбу масала Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан алоҳида назоратга олинди.


Қуйидагилар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилади:

 • Ходимларнинг 2 ойлик иш ҳақларининг тўланмаслик сабаблари;

 • Меҳнат муносабатлари бўйича қонунбузилиш ҳолатларининг мавжудлиги;

 • Раҳбарият томонидан босим ва ноқонуний топшириқларнинг бўлган-бўлмаганлиги;

 • Тиббиёт бирлашмаси буджети ва молиявий ҳужжатларининг қонунийлиги.


Тегишли идоралар иштирокида ўтказиладиган хизмат текшируви натижалари асосида қонунчилик доирасида қатъий чоралар кўрилади. Меҳнат ҳуқуқлари бузилган тақдирда, жавобгар шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


Ҳурматли фуқаролар! Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингизни таъминлаш биз учун устувор йўналишдир. Мурожаат асосида батафсил ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.