Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2025-05-12

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали “Сувтаъминот” АЖ тизими ходимлари томонидан март ва апрел ойларига оид иш ҳақлари ҳали тўланмаганлиги, бу ҳолат уларнинг оила аъзолари таъминоти ва кундалик эҳтиёжларини қондиришда жиддий муаммоларни келтириб чиқаргани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан эътиборга олиниб, мавжуд ҳолат бўйича “Сувтаъминот” АЖ тегишли ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда зудлик билан хизмат ўрганиш ишларини бошлади.

Хусусан, қуйидаги жиҳатлар чуқур таҳлил қилинмоқда:

 • Иш ҳақларининг тўланмаслигига сабаб бўлган молиявий ёки ташкилий омиллар;

 • Молиялаштириш манбалари ва бюджетдан ажратилган маблағлар ҳаракати;

 • Корхона ва муассаса раҳбариятининг масъулияти ҳамда иш ҳақларини ўз вақтида тўламаслик бўйича аниқланган сабабларга ҳуқуқий баҳо бериш.

Шу билан бирга, вилоят Бандлик бошқармаси ҳолатни бефарқ қолдирмайди ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш, иш ҳақларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш масаласини мутасадди ташкилотлар билан биргаликда назоратга олган.

Ўрганиш якунлари ва кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади.