Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-12
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Давлат кадастрлари палатаси бошқармаси ходимларига сиртқи таълимда ўқиш даврида қонунчиликда белгиланган таълим таътили ажратилмаётгани ҳақида мурожаатлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда ҳолат атрофлича ўрганилади. Хусусан:
• Меҳнат кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ходимнинг таълим олиш ҳуқуқлари;
• Уларнинг иш берувчи билан тузган меҳнат шартномалари;
• Таълимга оид расмий ҳужжатлар, сўровномалар ва раҳбарият позицияси чуқур таҳлил қилинади.
Бошқарма қонунчиликка мувофиқ равишда ҳар бир ҳолатни холисона кўриб чиқади ва ходимлар ҳуқуқларини тиклаш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўради.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқ натижалар ва зарурий расмий изоҳлар кенг жамоатчиликка эълон қилинади.
Шу муносабат билан барча фуқаролардан ҳолатга нисбатан сабрли бўлиш, расмий манбаларга таяниш ва текширув натижаларини кутиш сўралади.