Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-05-02

Расмий муносабат


Ижтимоий тармоқларда Олтинкўл туманида “Аёллар дафтари” доирасида фуқароларни ишга жойлаштириш жараёнида ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилгани, айрим фуқаролар номидан уларнинг розилигисиз маълумотлар тизимга киритилгани ва сохта ҳужжатлар расмийлаштирилгани ҳақида мурожаатлар билдирилмоқда.


Шу муносабат билан, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан ҳолатга аниқлик киритиш ва ҳар бир мурожаатни ўрганиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.


Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари доимий эътиборда. Агар мансабдор шахслар томонидан қонун бузилишига йўл қўйилган бўлса, уларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилади.


Ҳар бир фуқаронинг мурожаати биз учун муҳим. Ушбу ҳолат юзасидан суриштирувлар якунлангач, қўшимча маълумот тақдим этилади.