Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ (Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан)

error

2025-04-06

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

(Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан)

Ижтимоий тармоқларда Андижон туманининг “Чемпиён” маҳалласида яшовчи фуқаро Алиматова Марҳабо М. томонидан мурожаат тарқалди. Унда фуқаролик мурожаатлари эътиборсиз қолгани, ижтимоий ҳолати оғир экани ва бандлик масалаларида нотўғри маълумотлар берилганидан норозилик билдирилган.

Мазкур ҳолат Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди.

Фуқаронинг бандлиги, ижтимоий ҳолати ва мурожаатда келтирилган бошқа даъволар юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, фуқаронинг “банд этилган” ёки “ўқув марказига юборилган” каби расмий ҳолатлари АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ОРҚАЛИ ҚАЙТА ТЕКШИРИЛАДИ ва ҳақиқатда фаолият юритаётган ёки йўқлиги аниқлаштирилади.

Мамлакатимиз қонунчилигига мувофиқ, ҳар бир фуқаронинг бандлигини таъминлаш — давлатнинг устувор вазифаларидан биридир. Ҳеч бир фуқаро ўз розилигисиз “ёлғон банд” қилинган ёки “номигагина ўқувга жалб этилган” бўлиши мумкин эмас.

Ўрганиш якунлари бўйича қонунчилик асосида чора кўрилади ва мурожаатчига натижалари бўйича расмий тартибда жавоб тақдим этилади.

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартиришва бандлик бош бошқармаси Матбуот хизмати