Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ (Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан)

error

2025-04-04

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

(Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан)

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туманидаги деҳқон бозори ходимлари томонидан Президентга қаратилган мурожаат тарқалди. Унда бозорда ишловчи фуқаролар иш вақтида А-373 автомобил йўли бўйидаги ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб қилинаётгани ҳақида эътироз билдирилган.

Мазкур мурожаатда кўтарилган масалалар бўйича Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

Хусусан, ходимларни ўз хизмат вазифаларидан чалғитиб, бошқа иш турларига жалб қилиш ҳолатлари Меҳнат кодекси ва бошқа норматив ҳужжатлар асосида ҳуқуқий баҳоланиши таъминланади.

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасига кўра, мажбурий меҳнат тақиқланади. Ҳар бир фуқаронинг ўз меҳнат ҳуқуқларини эркин амалга оширишига кафолат берилади.

Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилади ва бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартиришва бандлик бош бошқармаси Матбуот хизмати