Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

024-йил ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан танқидий ва таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

error

2024-10-24

2024-йил ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан танқидий ва таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. 


Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик Бош бошқармаси тизимдаги ҳодимлар билан 2024-йил ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича танқидий ва таҳлилий ҳамда жорий йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан тизимдаги барча (туман, шаҳар) ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари  иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 


🔻Вилоятимизда  2024-йил бошида  ишсизлик даражаси 7,0 фоизни ташкил этган бўлса, шу йилнинг сентябр ойи якунида 6,2 фоиз га ёки 0.8 бандга камайган.


🔻Меҳнат ресусрлари сони 1 885,2 минг нафарни ташкил этиб, йил бошига (1792,8 м. нафар)  нисбатан 92,4 минг нафарга ортган;


🔻Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 9 январдаги ПҚ-7-сон қарорига асосан вилоятда                   январ-сентябр ойлари учун 245 минг 733 нафар этиб белгиланган бўлса, амалда 416 минг 770 нафарга бажарилиб, топшириқ ижросини 169,5 фоизга бажарилган. (бу эса йиллик топ. 142 фоизга)

 

🔻Туман (шаҳар) бандлик бўлимларига  жорий йилнинг

январ-сентябр ойларида 49 минг 370 нафар ишсиз фуқаролар мурожаат қилинган бўлиб, уларни  26 минг 44 нафар ишсиз фуқароларни корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилган (жами мурожаат қилганларни 52,8 %).


🔻Шунингдек мазкур давр ичида захираланган иш ўринларидан 4 454 нафари ишга жойлаштирилиб, квоталанган иш ўринларидан фойдаланиш даражаси вилоятда 79,6 фоизни ташкил этган.


🔻Касб-ҳунарга ўқитилган ишсизлар 16,7 минг нафарни (буюртма 14,5 минг ) ташкил этган, белгиланган топшириқ ижроси  114,9 фоизга бажарилиб, барча ҳудудларида топшириқ ижроси таъминланди. 


🔻Инспекция томонидан ўтган 9  ой давомида жами 1 476 та текшириш ва ўрганишлар ўтказилиб, шундан 3 310 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган ва 287 ҳолатда ёзма кўрсатмалар киритилган. 

Ўтказилган текширишларда жами 1454,4 млн. сўм миқдорида жарималар қўлланилган.