Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Xabar

Yangiliklar

Германияда касбий таълимни (ausbildung - ўқиш ва ишлаш) амалга ошириш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

error

2023-03-03

Германияда касбий таълимни (ausbildung - ўқиш ва ишлаш) амалга ошириш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда "Duvenbeck Kraftverkehr GmbH" ташкилоти томонидан юк автомобили ҳайдовчиси (“CE”) йўналишида 2023 йилда бошланадиган касбий таълимга фуқаролар таклиф этилади.


📍Ойлик стипендия 890 евродан бошланади ва касбий таълим давомида яшаш жойи билан таъминланади.

📍“Ausbildung”дан сўнг 3 йиллик меҳнат шартномаси.

📍Ўзбекистондан Германияга бориш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.

📍Кейинчалик оилавий кўчиб бориш учун кўмаклашилади.


Номзодларга қўйилган минимал талаблар:


📍18-35 ёшгача бўлиши;

📍Немис тилида мулоқот қила олиш (Gyote ва ECLдан олинган B1 сертификат);

📍Ўрта махсус таълим олганлиги ҳақида ҳужжат.


Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни юклаган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин:👇🏻


✅ Хорижга чиқиш паспорти (пдф шаклда);

✅ Немис тилини билиш ҳақидаги сертификат (B1 даража, pdf shaklda);

✅ Немис тилидаги таржимаи ҳол (Lebenslauf, пдф шаклда).


👉 Рўйхатдан ўтиш (https://forms.gle/6CoiY364RZGTuPC97)👈


 ❗️Муҳим: Немис тилидан A2 даража сертификати бор фуқаролар ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин, лекин улар ҳам кейинчалик B1 сертификат тақдим қилишлари лозим бўлади.


🏢 МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, 2-қават. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон вилояти филиали

☎️ +99895-202-33-55, +99895-204-33-55.