Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Xabar

Yangiliklar

Телеграм ижтимоий тармоғида фаолият юритаётган “BASTION” каналида “Жамоатчи инспекторлар иш хақларини олиш масаласи”да эълон қилинган мурожаат юзасидан Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошкармаси қуйидагиларни маьлум қилади.

error

2023-02-28

Телеграм ижтимоий тармоғида фаолият юритаётган “BASTION” каналида “Жамоатчи инспекторлар иш хақларини олиш масаласи”да эълон қилинган мурожаат  юзасидан

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошкармаси қуйидагиларни маьлум қилади. 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.03.2021 йилдаги ПҚ-5020-сонли Қарори билан хар бир маҳалла фуқаролар йиғинларига бир нафардан "Жамоатчи ёрдамчи"ларни жалб этиш белгиланган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2021 йилдаги  ПҚ-31-сонли Қарори билан хар бир маҳалла фуқаролар йиғинларига "Ҳоким ёрдамчиси" лавозими ҳам жорий этилган.

Жамоатчи ёрдамчи инспекторлар ҳамда  Ҳоким ёрдамчилари фаолияти бир-бирини такрорлаётганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 04-август кунги
         №01/00-02/16-6831-сонли топшириқ хатига кўра, меҳнат инспекторларининг "Жамоатчи ёрдамчи"лари фаолияти тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари ҳамда “Жамоатчи ёрдамчилар” иштирокида ўтказилган йиғилишлар давомида бир неча бор бу хақда огоҳлантиришлар берилган.